Исроил Ливан жанубига зарба бериши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Исроил Ливан жанубидаги саноат зонасига зарбалар берди. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, оқибатда 10 киши ҳалок бўлган. Зарбалар Набатия вилоятига берилгани ҳақида Times of Israel хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси — Сурия фуқаролари, улар орасида бир аёл ва унинг икки фарзанди ҳам бор. Шунингдек, беш киши жароҳат олган. Резидентларнинг айтишича, зарба берилган ҳудудда фабрикалар жойлашган бўлиб, ишчилар ҳам шу ерда яшайди.
ЦАХАЛ (Исроил армияси) зарбадан мақсад «Ҳизбуллоҳ» фойдаланувидаги қурол-яроғ омборини йўқ қилиш бўлганлиги ҳақида баёнот берди.
Исроил ҳужумига жавобан унинг шимолий ҳудудларига қарата «Ҳизбуллоҳ» 55 та ракета учирган. Бу ҳужумнинг оқибатлари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter