Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилга асосий иттифоқчиси танбеҳ берди

Исроилга асосий иттифоқчиси танбеҳ берди

АҚШ Исроилнинг фаластинликларнинг хавфсизлигини ҳисобга олмаган ҳар қандай операциясини қўллаб-қувватламайди. АҚШ президенти Жо Байден Исроилни Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрига бостириб киришдан огоҳлантирди, деб ёзади Politico.

«Рафаҳдаги йирик ҳарбий операция у ерда бошпана олган бир миллиондан ортиқ аҳолининг хавфсизлиги бўйича ишончли режасиз амалга оширилмаслиги керак. Улар ҳимояга муҳтож», деди Байден.

Аниқлик киритилишича, Америка етакчиси Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини ҳам кескин танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, можародан ҳалок бўлган 27 мингдан ортиқ фаластинликнинг «жуда кўпи» бегуноҳ тинч аҳоли ва болалардир.

«Фаластин оилалари бир эмас, кўплаб яқинларини йўқотишди. Бу юракни эзади», — деди АҚШ президенти.

Байден аввалроқ Фаластин давлатини қуриш учун Фаластин миллий маъмуриятини ислоҳ қилишга чақирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг