Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иссиқ ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда

Иссиқ ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 10-14 июн кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида кечга томон маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво бироз иссиқ бўлади, кундуз кунлари ҳарорат 36-39 даража атрофида, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат июн ойи иқлимий меъёридан 1-2 даражага юқоридир.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 32-35 даражагача, жанубда 36-39 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 июнда 35-38 даража, 13-14 июнда 32-35 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг