Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истамбул-Тошкент самолётининг қўниши чоғида тормоз ишламай қолди

Истамбул-Тошкент самолётининг қўниши чоғида тормоз ишламай қолди

Фото: «UzNews.uz»

Бугун, 2 август куни тонгги соат 05:10да Истамбул-Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Boeing 767 самолёти пойтахт аеропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Носозлик натижасида қўниш штат режимида амалга оширилган. Компания тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

«Миллий авиакомпания йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узур сўрайди»,- дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг