Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ISUZUдаги газ баллони портлаши видеога тушиб қолди

ISUZUдаги газ баллони портлаши видеога тушиб қолди

Жорий йилнинг 23 июнь куни ISUZU шассиси асосида ҳаракатланувчи юк автомобилларида газ баллонларининг портлаш ҳолати қайд этилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, SamAuto вакиллари тегишли давлат идоралари билан биргаликда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Техник гуруҳ дастлабки экспертизани ўтказиш ва портлашлар сабабларини аниқлаш учун ички ишлар органларига суриштирув ишларида кўмак бериш учун воқеа жойига жўнаб кетди.

Бу кеча, 23 июнь куни қайд этилган камида учинчи ҳолатдир.

Аввалроқ Жиззахда газ «заправка»да ВАЗ-2106 русумли автомобилда портлаш содир бўлгани, Янгийўлда эса «Нексия-2» машинаси газ баллони ичидаги одамлари билан портлагани, уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг