Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Италияда дунёдаги энг катта самолётни қуриш бошланди

Италияда дунёдаги энг катта самолётни қуриш бошланди

Фото: Radia WindRunner

Италияда дунёдаги энг катта самолёт — Radia WindRunner қурилиши бошланди, деб хабар берди Euro Puls портали.

Самолёт янги авлод электр станцияларида ўрнатиладиган шамол турбиналари парракларини ташишга мўлжалланган.

Янги парракларнинг узунлиги — 104 метр, яъни одатий шамол генераторлари парракларига қараганда 30 метр узунроқ. Янгиланган турбиналар шамолни кўпроқ тутади, қуёш станциялари ва АЭСларга нисбатан кам харажат билан кўпроқ энергия чиқаради.

Аммо парракларни ташиш муаммоси пайдо бўлди. Уларни йиғиб-териш мумкин эмас — конструкцияси бунга имкон бермайди.

Юк машиналари бурилиш ёки туннел каби тор жойлар сабабли парракларни таший олмайди, самолёт ва вертолётлар бунчалик катта ўлчамли юкка мўлжалланмаган, дирижабллар эса жуда енгиллиги учун бундай юкни олиб ҳавога кўтарила олмайди.

Портал ёзишича, ҳозирча топилган ягона ечим улкан самолёт қуриш бўлди. У олти қаватли уй баландлигида (24 метр) бўлади. Самолётнинг узунлиги — 108 метр, қанотлари умумий узунлиги 80 метрга етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг