Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамоат хавфсизлиги университетига кимлар ҳужжат топшира олади?

Жамоат хавфсизлиги университетига кимлар ҳужжат топшира олади?

Фото: «Xabar.uz»

АОКАда Миллий гвардия ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда университет фаолияти ҳамда соҳага малакали кадрлар тайёрлаш тизими муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил қилинганди.

Университет мутасаддиларининг айтишича, қабул жараёнлари 1 февралдан бошланиб, 1 апрелгача давом этган.

Университетга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига ариза беришлари мумкин. Шундан сўнг ариза бўйича ўрганиш олиб борилади, суҳбатлар ташкил этилади ва номзодлар билан дастлабки танлов тадбирлари ўтказилади.

 Номзодни тиббий кўрикдан ўтказиш — туман мудофаа ишлари бўлимларидаги тиббий комиссия томонидан ўтказилади. Тиббий кўрикда яроқли деб топилган номзодлар кейинги босқичда индивидуал-психологик ва умумжисмоний синовларга қўйилади.

Шундан сўнг якуний тиббий кўриклар ташкил этилади. Ана шу кўрикдан ўтган номзодлар тест синовларига қўйилади. Тест синовларидан муваффиқиятли ўтганлар университетга қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг