Бугун жанубда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади — Ўзгидромет
«Ўзгидромет» агентлиги 2 август куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-41°, жанубда баъзи жойларда 43-44° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter