Париж-2024. Жанубий Корея ва КХДР стол теннисчилари биргаликда селфи тушишди
Жанубий Корея ва КХДР стол теннисчилари биргаликда селфи тушаётгани тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.
Париж олимпиадасида жанубий кореяликлар аралаш жуфтлик мусобақаларида бронза медални қўлга киритишди. Шимолий кореяликларда эса — кумуш. Биргаликдаги селфини жанубий кореялик атлет Лим Чон Хун олди. Кадрга олтин медал соҳиблари — хитойлик спортчилар ҳам тушиб қолишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter