Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда туғилиш вазирлиги тузилади

Жанубий Кореяда туғилиш вазирлиги тузилади

Фото: The Guardian

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл туғилиш бўйича вазиятни миллий инқироз дея атаб, шу муаммо билан шуғулланувчи вазирликка асос солинишини маълум қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

«Миллий миқёсдаги фавқулодда вазият деб аташ мумкин бўлган муаммо — туғилишнинг паст даражасига барҳам бериш учун биз давлат салоҳиятини тўлиқ сафарбар этамиз», — деди президент.

Дастлабки маълумотларга кўра, янги тузилма туғилишнинг паст даражаси сиёсатини режалаштириш вазирлиги деб номланади. Янги вазир, шунингдек, бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари ҳам ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг