Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2018. Бугунги ўйинлар анонси: Япония муддатидан аввал гуруҳдан чиқа оладими?

ЖЧ-2018. Бугунги ўйинлар анонси: Япония муддатидан аввал гуруҳдан чиқа оладими?

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг бугунги кун дастуридан одатдагидек учта ўйин ўрин олган.

Дастлаб, «G» гуруҳида англиялик футболчилар Панама терма жамоасини синовдан ўтказади. Аксарият футбол мухлислари фикрига кўра, Англия 1-турда энг чиройли ўйин кўрсатган жамоалардан бири бўлган. Бугунги баҳсда ҳам улар ижросида чиройли ҳатти-ҳаракатлар гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Кейинги икки баҳс «H» гуруҳи доирасида кечади. Бу гуруҳда 1-турда кутилмаган натижалар қайд этилди. Фаворит саналган Польша ва Колумбия мағлубиятга учради. Аксинча, Япония ва Сенегал уч очкодан қўлга киритди. Бугун айнан улар ўзаро баҳслашади. Ғолиб жамоа нимчорак финалга муддатидан аввал йўл олиши ҳам мумкин. Бу Япония бўладими ёки Сенегал, баҳс якунида билиб оламиз.

ЖЧ-2018. 2-тур

17:00. Англия – Панама

20:00. Япония – Сенегал

23:00. Польша – Колумбия

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг