Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2022. АҚШ ғалабани ушлаб қола олмади

ЖЧ-2022. АҚШ ғалабани ушлаб қола олмади

Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг В гуруҳида АҚШ ва Уэльс терма жамоалари баҳс олиб боришди.

Биринчи бўлимда Либерия футболи афсонаси ва ҳозирда мамлакат президенти Жорж Веанинг ўғли, АҚШ терма жамоаси ҳужумида тўп сураётган Тимоти Веа ҳисобни очди.

Бироқ АҚШ бу устунлигини ўйин охиригача сақлаб қола олмади.

Иккинчи бўлимнинг охирларида Гарет Бэйл ўзи ишлаган пенальтини голга айлантириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

АҚШ — Уэльс 1:1
Голлар: Веа (36) — Бэйл (82, пенальти).

АҚШ – Тернер, Дест (Йедлин, 74), Рим, Циммерман, Робинсон, Адамс, Маккенни (Ааронсон, 66), Муса (Акоста, 75), Пулишич, Веа (Моррис, 88), Саржент (Райт, 74). 
Уэльс – Ҳеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Мифем, Уильямс (Жонсон, 79), Ампаду (Моррелл, 90+5), Рэмзи, Уилсон (Томас, 90+3), Бэйл, Жеймс (Мур, 46).
Огоҳлантиришлар: Дест (11), Маккенни (13), Бэйл (40), Мифем (45), Рим (51), Акоста (90+10).

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳнинг биринчи ўйинида Англия Эронни йирик ҳисобда мағлуб этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг