ЖЧ-2026: Конго ДР Ямайкани мағлуб этиб, Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олди
ЖЧ-2026 қитъалараро плей-офф босқичининг ҳал қилувчи баҳсида Конго ДР терма жамоаси Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида Ямайка билан куч синашди.
Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларнинг 100-дақиқасида африкаликлар ҳимоячиси Аксел Туанзебе бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Ушбу ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва Конго ДРга 52 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.
Шу тариқа, Конго ДР ЖЧ-2026нинг «К» гуруҳидан жой олди ва у ерда Ўзбекистон, Португалия ҳамда Колумбия терма жамоалари билан курашади.
Қитъалараро плей-офф
Конго ДР — Ямайка — 1:0
Гол: Туанзебе, 100.
Конго ДР таркиби: Мпаси-Нзау, Ван-Биссака, Мбемба, Туанзебе, Масуаку, Элиа, Садики, Моутоуссами, Мбуку, Бакамбу, Висса.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter