Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззах вилоятида бахтсиз ҳодиса рўй берди

Жиззах вилоятида бахтсиз ҳодиса рўй берди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 3 ноябрь куни Жиззах вилояти, Зафаробод тумани «Бирлик» қишлоқ фуқаролар йиғини, М.Улуғбек кўчасидаги уйда бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Қайд этилишича, фуқаро А. А. хонадонида унинг онаси, 1958 йилда туғилган Т.А. ҳамда фарзанди 2014 йилда туғилган С.А. бахтсиз ҳодиса (дастлабки маълумотларга кўра, ис газидан заҳарланиш оқибатида) туфайли қурбони бўлишган.

Туман ҳокимлиги ҳодиса юзасидан ишчи гуруҳ тузиб, 15 кун ичида унинг сабабларини атрофлича ўрганиш юзасидан фармойиш чиқарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг