Жиззах вилоятида бир килограмм сабзи 15 минг сўмгача қимматлашди
Бугун бозорлардаги нарх-наво қимматлиги, хусусан, сабзи нархларининг ошиб кетиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навонинг ошиб кетиши борасида мониторинг ишларини олиб борди. Хусусан, биргина сабзи нархлари юзасидан жойларда кузатув ишлари олиб борилганда қуйидаги натижалар келиб чиққан:
- Тошкент шаҳри: 7,5 минг-14 минг сўмдан;
- Қорақалпоғистон Республикаси: 7 минг-10 минг сўмдан;
- Қашқадарё вилояти: 7 минг-12 минг сўмдан;
- Сурхондарё вилояти: 5 минг-8 минг сўмдан;
- Фарғона вилояти: 8 минг-10 минг сўмдан;
- Наманган вилояти: 9 минг-12 минг сўмдан;
- Андижон вилояти 10 минг-11 минг сўмдан;
- Хоразм вилояти 7 минг-10 минг сўмдан;
- Навоий вилояти: 7 минг-9 минг сўмдан;
- Бухоро вилояти: 8 минг-10 минг сўмдан;
- Жиззах вилояти: 8 минг-15 минг сўмда;
- Самарқанд вилояти: 9минг-12 минг сўмдан.
Аввалоқ, статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наволар хусусидаги маълумотни эълон қилган, унда сабзи 11 минг сўмгача қимматлагани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter