Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Кураш бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Фото: «Uza.uz»

Жиззах шаҳридаги олимпия захиралари коллежида 2001-2002 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясининг йиллик тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 450 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақада ўғил болалар 8 та вазн тоифасида, қизлар эса 7 та вазн тоифасида куч синашишди. Муросасиз ўтган мазкур чемпионатнинг якуний натижалирга кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлишди.

Ўғил болалар

55 кг. Ботир Зиёдуллаев (Қашқадарё), 60 кг. Темур Бобомуродов (Тошкент в.), 66 кг. Лочин Худойқулов (Тошкент ш.), 73 кг. Ахрор Зиёдуллаев (Тошкент ш.), 81 кг. Тўлқин Очилов (Бухоро), 90 кг. Эрназар Сарсенбаев (Тошкент ш.), 100 кг. Сухроб Ражабов (Қашқадарё), +100 кг. Жалолиддин Бобожонов (Хоразм).

Қизлар

44 кг. Хамида Фазлиева (Бухоро), 48 кг. Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё), 52 кг. Дилола Деҳқонбоева (Тошкент ш.), 57 кг. Ситора Элмуродова (Тошкент в.), 63 кг. Ферангиз Раджепова (Бухоро), 70 кг. Равзахон Адашова (Наманган), +70 кг. Филура Эргашева (Қашқадарё).

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг