Жомбойда олти оёқли бузоқ туғилди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ноёб ҳодиса содир бўлди.
Журналист Исомиддин Пўлатовнинг хабар беришича, тумандаги Олмазор маҳалласининг Ертешар қишлоғида олти оёқли бузоқ туғилди.
Хонадон эгаси Ҳусниддин Хўжаевнинг айтишича, жонивор шу йилнинг 20 март куни дунёга келган. Мустақил ҳаракатлана олмаса-да, ҳозирча унинг аҳволи яхши. Хонадон эгаси бузоқни сунъий йўл билан озиқлантирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter