Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖССТ «ҳалокатли инқироз»га олиб келувчи таҳдиддан огоҳлантирди

ЖССТ «ҳалокатли инқироз»га олиб келувчи таҳдиддан огоҳлантирди

Бугун инсон саломатлигига таҳдид солувчи ташқи омиллар янада кўпайган. Глобал иқлим ўзгариши — шулардан бири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг БМТ мутасаддилари билан навбатдаги қўшма баёноти айни шу ўткир муаммога бағишланган.

Унда қайд этилишича, сайёрамизда ҳаво ҳарорати кўтарилиши турли табиий офатлар билан бирга, хавфли инфекциялар ва касалликлардан ўлим кўрсаткичлари ортишига сабаб бўляпти. Қолаверса, очарчилик туфайли кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда.

ЖССТ бош директори Т. Гебрейесус бу ҳолатга баҳо берар экан, иқлим инқирозини саломатлик таназзулига қиёслади. Масалан, Африка мамлакатларида глобал исиш оқибатида юзага келган қурғоқчилик ва сув тошқинлари 47 миллион кишини очарчиликка дучор этди. Ичимлик суви танқислиги эса айрим минтақаларда вабо эпидемиясининг авж олишига туртки бўлди.

Бундан ташқари, Ер юзида ҳарорат кўтарилиши океанлар суви таркибида ишқорлар ортиши ва исишига олиб келди. Бу эса уммонлардаги озиқ-овқат учун яроқли жонзотларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Ўз навбатида, дунёда тахминан 222 миллион киши озиқ-овқат хавсизлигининг юқори даражасидан азият чекмоқда. Улар кунига зўрға бир маҳал овқатланиш қурбига эга. Яна 45 миллион одам очарчилик ёқасида.

«Буларнинг барчаси Ер куррасида ҳаво ҳарорати 1,2 даража ортгани асоратидир, — дейди БМТ мутасаддиси. — Аммо вазият шундай давом этаверса, бу кўрсаткич яқин келажакда 2 баравар ошиши ҳеч гап эмас. Ўшанда инсоният глобал қурғоқчилик, тошқинлар ва янада хавфли эпидемиялар билан рўбарў келиши мумкин».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг