Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖССТ навбатдаги эпидемия ҳақида ташвишли ҳолатни эълон қилди

ЖССТ навбатдаги эпидемия ҳақида ташвишли ҳолатни эълон қилди

Фото: rbc.ru

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маймун чечаги эпидемиясини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Бу ҳақда у ташкилотнинг фавқулодда қўмитаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, қўмита аъзолари бу масала бўйича консенсусга эриша олишмаган, бироқ вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат белгиларига мос келади.

«Хулоса қилиб айтганда, бизда халқаро ташвишли фавқулодда ҳолат мезонларига сабаб бўладиган ва бутун дунё бўйлаб тез тарқаладиган эпидемия бор», деди у.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозиргача 75 мамлакат ва ҳудудларда 16 000 дан ортиқ маймун чечаги касаллигига шубҳа қилинган ҳолатлар қайд этилган, улардан беш нафари вафот этган.

ЖССТ 2007 йилдан бери олти марта халқаро фавқулодда вазиятларни эълон қилган: жумладан, ковид, Эбола ва Зика вируси касалликларида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг