Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖССТ саратон билан боғлиқ хавотирли прогнозни эълон қилди

ЖССТ саратон билан боғлиқ хавотирли прогнозни эълон қилди

2050 йилга бориб дунёда ҳар йили саратон касаллигига чалиниш янги ҳолатлари сони 35 млн нафарга етиши мумкин. 2024 йилда бу кўрсаткич 20,6 миллионга тенг эди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўзининг янги ҳисоботида эълон қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, бунга асосан касалликнинг олдини олиш чоралари етарли даражада йўлга қўйилмагани, шунингдек, тамаки чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, жисмоний фаолликнинг пастлиги ва семириш каби хавф омиллари сабаб бўлади.

Ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усуллари жадал ривожланаётганига қарамай, мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик туфайли миллионлаб инсонлар ҳатто энг зарур онкологик тиббий ёрдамдан ҳам бебаҳра қолмоқда. Масалан, ривожланган мамлакатларда кўкрак бези саратони билан касалланган беморларнинг беш йиллик яшовчанлик кўрсаткичи тахминан 85 фоизни ташкил этса, ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич атиги 40 фоиз атрофида. Қолаверса, дунё мамлакатларининг фақат 39 фоизида аҳоли учун онкологик касалликларни даволаш бўйича камида энг зарур тиббий хизматлар кафолатланган.

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг айтишича, саратон деярли ҳар бир инсон ҳаётига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган хасталикдир. Ташкилот прогнозларига кўра, дунё аҳолисининг тахминан 92 фоизи умри давомида камида бир марта саратонга дуч келади — ё ўзи ёки яқин қариндоши шу касалликка чалинади. Инсоннинг яшаб қолиш имконияти унинг қаерда туғилгани ёки даромадига боғлиқ бўлмаслиги керакл, деб таъкидлайди ташкилот.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг