Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилди

Журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилди

Бугун Хоразм вилоятида 22 та газета, 2 та журнал, 1 та ахборотнома, 4 та телевидение, 1 та радио – жами 30 та оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилаётган “Ҳудудий босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар” мавзусидаги семинар-тренинглар давом этмоқда.

Навбатдаги ўқув семинари бугун Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг мажлислар залида ўтказилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатиётган даврий босма нашрлари, телерадиоканаллар ва нашриётлар ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Агентлик бошқарма бошлиғи ўринбосари Маъмуржон Парпиев, Халқаро журналистика факультети доцентлари Назира Тошпўлатова ва Беруний Алимов ҳудудий нашрларнинг бугунги ҳолати, йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари, менежмент  ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар каби йўналишларда сўз юритдилар. Шунингдек, таҳририятлар олдида турган доларзб муаммолар, уларни бартараф этиш борасида фикр алмашилди, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Семинар-тренинг эртага Қорақалпоғистон Республикасида давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг