Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карманада замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилди (фото)

Карманада замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Аввал хабар берилганидек, АКТ вазири Шуҳрат Содиқов Қизилтепа ёшлари билан учрашуви доирасида Навоий вилоятида бўлиб турибди.

Бугун, 11 июнь куни вазир Кармана тумани телекоммуникациялар боғламасида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилиши тадбирида қатнашди.

Ушбу савдо ва хизмат кўрсатиш офиси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, функционал жиҳатдан янгиланди. Туман аҳолиси учун телекоммуникация хизматларига уланиш ва хизматлар юзасидан маълумот олиш учун барча имкониятлар яратилган. Хусусан, бу ерда IPTV ва интернетга уланиш, «Ўзмобайл» мобил алоқа оператори сим караталарини сотиб олиш мумкин.

Ушбу сафдо офиси менежери Феруза Тошпўлатованинг айтишича, кунига 20-25 нафар мижоз ташриф буюриб, телекоммуникация хизматларидан фойдаланишмоқда.

Боғламада ходимлар малакасини ошириш учун ўқув маркази фаолият кўрсатмоқда. Боғламанинг ўз иссиқхонаси ҳам бор. Бу ерда помидор ва бодиринг маҳсулотлари етиштирилади. 

АКТ вазири Шуҳрат Содиқов шу ерда ташкил этилган IT-марказ фаолияти билан ҳам танишди.

Ходимлар ва ёшлар билан қизғин мулоқот бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбектелеком» АК бутун мамлакат бўйлаб ўзининг шахсий савдо ва хизмат кўрсатиш офисларига эга. Уларда доимий равишда хизматлар янгиланиб туради ва компания мижозлари учун юқори даражада қулайлик ҳамда хизматларни яратиш учун модернизациялар амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг