Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Касбида маҳалла оқсоқоли МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

Касбида маҳалла оқсоқоли МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

Фото: «Dela.ru»

Қашқадарёнинг Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мажбурий ижро бюросининг ходимини болта билан жароҳатлади. Воқелик бугун — 20 янаврь куни содир бўлгани айтилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов воқелик юз берганини тасдиқлади. Унинг «Xabar.uz»га билдиришича, ёқимсиз ҳолат МИБ ходимининг суд ҳужжати ижроси жараёнида рўй берган. Яъни, суд ҳужжатига кўра, қарздор Б.Қ.дан давлат фойдасига10.731.742 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 429.270 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Бироқ МФЙ раиси (айни вақтда қарздор) ижро ҳаракатларини амалга ошираётган ходимнинг ишига тўсқинлик қилиб, хонадонидан олиб чиққан болта билан унинг чап елкаси орқа томонига тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг