Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Каттақўрғонда ноқонуний авиакасса фош этилди

Каттақўрғонда ноқонуний авиакасса фош этилди

Бош прокуратура департаменти Каттақўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда мазкур идора ахборот хизмати хабар берди.

Текширув давомида фуқаро Г.А. давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний авиакасса ташкил қилиб, 8 нафар фуқарога авиабилет олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 16,8 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Г.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг