Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келаётган тўрт кунлик учун об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди

Келаётган тўрт кунлик учун об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда тез орада баҳорий ёғинлар бошланади. 

«Ўзгидромет»нинг келаётган 9—12 март кунлари учун эълон қилган прогнозларида шимол ва водийдан ташқари бошқа вилоятларда вақти-вақти билан деярли ҳар куни ёғингарчилик кутилмалари бўлиши эълон қилинган.

9—11 март кунлари водийда, 10—12 март кунлари эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаслиги эълон қилинмоқда.

Хуллас, келаётган тўрт кунликда бизни баҳорий ёғинли ҳаволар кутиб турибди. Шу тўрт кунликда ҳароратнинг совиб кетиш кутилмалари мавжуд эмас.

Ҳатто ёғинлар марказий ва жанубий вилоятларда чақмоқ-момақалдироқ хусусиятли бўлиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 7-11 март кунлари об-ҳавоси тақдим этилганди, шунингдек, айрим вилоятлар аҳолиси қор кўчкисидан огоҳлантирилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг