Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди

Келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди

Сурхондарёда келинни урган куёв келиннинг даъво аризаси бўлмагани учун суд томонидан маъмурий жаримага тортилмаган. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалидаги репортажда хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни Сурхондарёда бўлиб ўтган тўйда куёв келинга ўйинда ютқазиб қўйгани учун қизнинг бошига урганди. Мазкур ҳодиса нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам кенг муҳокама қилинган. Жумладан, рус маданият вакиллари томонидан кескин танқидга учраган.

Шунингдек, видео Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россияда, қолаверса, Жанубий Корея, Америка, Шарқ давлатлари YouTube каналлари ва расмий нашрларида машҳур бўлганди.

Кейинроқ куёвга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судга юборилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг