Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Россияга боришга тайёр

Ким Чен Ин Россияга боришга тайёр

Фото: «РИА Новости»

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Россия Федерациясига боришга тайёрлигини тасдиқлади, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Ташрифнинг вақти ва жойини дипломатик каналлар белгилайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилган.

«У Россия Федерациясига расмий ташриф билан боришга тайёрлигини тасдиқлади. Бунга ўзининг хоҳиши ҳам бор. Унинг айтишича, ташриф вақти ва жойини дипломатик каналлар белгилайди. У (Ким Чен Ин)нинг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчиси ташриф доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини ҳамда халқаро майдонда долзарб бўлиб турган қатор масалаларни  муҳокама қилади», – деган Валентина Матвиенко журналистларга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг