Китоб туманида янги IT-марказ ўз фаолиятини бошлади
Президентимиз томонидан илгари сурилган «Беш муҳим ташаббус»нинг 3-йўналиши Aҳоли ва ёшларнинг компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ахборот технологиялари соҳасидаги тадбиркорликка жалб қилиш доирасида Қашқадарё вилояти Китоб туманида замонавий инфратузилмалар билан жиҳозланган IT-марказ очилди.
Очилиш маросимида Китоб тумани ҳокими A.Закиров, AКТ вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Aрипов, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директори A.Турғунов ҳамда IT марказ ходимлари иштирок этдилар.
Бино замонавий асбоб-ускуналар ва 21 та компьютер билан жиҳозланган. Мазкур IT-марказда бўлажак ўрганувчилар таҳсил олиши учун барча зарур қулайликлар яратилган.
Туман марказида жойлашган мазкур муассасада ёшлар компьютер саводхонлиги, дастурлаш, графика ва дизайн, мобил иловалар яратиш бўйича таълим олишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter