Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 1 октябрдан кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари бошланади

Ўзбекистонда 1 октябрдан кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари бошланади

Ўзбекистонда 1 октябрдан тозалик ва ободонлик бўйича икки ойлик ўтказилади. Бу Президентнинг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтиришга қаратилган фармонида белгиланган.

Фармонга кўра, 1 октябрдан яшил ҳудудларни аниқлаш, ерларни тайёрлаш ҳамда кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари бошланади.

Кўчат ва буталар экиш мавсуми ҳудудларга қараб турли саналарда бошланади:

  • 1 ноябрдан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
  • 5 ноябрдан — Бухоро ва Навоий вилоятларида;
  • 10 ноябрдан — Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;
  • 20 ноябрдан — Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида.

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилади.

Лойиҳа доирасида маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббийлар бириктирилади. «Маҳалла еттилиги» аъзолари ҳар бир экиш мавсуми олдидан ўрмончи-мураббийлар томонидан қисқа ўқув курсларида ўқитилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг