Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Когондаги цехда чақнаш оқибатида 4 ишчи ҳалок бўлди

Когондаги цехда чақнаш оқибатида 4 ишчи ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Бугун, 6 декабр соат 09:40 да Бухоро вилоятининг Когон тумани «Мустақиллик» МФЙ ҳудудида жойлашган «SHAMS LTD» МЧЖга тегишли портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехида чақнаш содир бўлиб, оқибатда ёнғин келиб чиқди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати. Бухоро вилояти ФВБнинг 7 та қутқарув бўлинмаси ёнғинни соат 10:27 да тўлиқ ўчирган.

«SHAMS LTD» МЧЖ 2019 йилдан буён тоғ-кон саноати корхоналари учун янги конларни ўзлаштиришда қўлланадиган портловчи моддаларни етказиб бериш билан шуғулланади.

Чақнаш содир бўлган вақтда цех омборида 30 нафар ишчи бўлган. Уларнинг 4 нафари ҳалок бўлган. Енгил тан жароҳати олган 4 нафар ходим шифохонага жойлаштирилган, улардан 2 нафарига амбулатор ёрдамдан сўнг уйига рухсат этилган.

Президент топшириғига кўра, Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси А.Рафиқов бошчилигида вазирлик ва идоралар иштирокидаги ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Комиссияга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф этиш, ҳодиса сабабларини ўрганиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш вазифаси юклатилган.

Ҳозирда ёнғин содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратда бўлиб, оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг