Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Компьютердаги рекламаларни қандай қилиб ўчирса бўлади: ҳақиқатда фойдаси тегадиган 5 дастур

Компьютердаги рекламаларни қандай қилиб ўчирса бўлади: ҳақиқатда фойдаси тегадиган 5 дастур

Фото: «Лайфхакер»

Браузерингиз сайтларни ўзи очиб, саҳифани реклама ёки бошқа қидирув тизимларига тўлдириб юбормоқдами? «Лайфхакер»нинг тавсиясига кўра,  қуйида номлари келтириладиган дастурлар бу борада сизга ёрдам беради.

«AdwCleaner»

Оддий, енгил ва мураккаб ўрнатиш жараёнини талаб этмайдиган дастур. «AdwCleaner» браузерлар «ўғирловчи» номли кераксиз ва созламалар панерлида пайдо бўладиган шубҳали объектларни ўчириб ташлайди.

«AdwCleaner»ни яқинда «Malwarebytes» номли антивирусни яратган ихтирочи сотиб олган эди. Яхшиямки ушбу янгилик унинг нархига таъсир кўрсатмади ва у ҳамон бепул.

«Avast Free Antivirus»

«Avast Free Antivirus» — реклама дастурларини ўчиришга мўлжалланган машҳур антивирус. У вируслар ва хакерлар ҳужумидан ҳимоя қилишдан ташқари, браузерни мунтазам текшириб туриб кераксиз нарсаларни ўчириб ташлайди. «Avast Free Antivirus» маълумотларни ўғирлаши мумкин бўлган ҳамда қидирув тизимининг созламаларини ўзгаритишга қодир хавфли дастурларни ўчиришга ихтисослашган.

Мазкур утилитанинг бепул вариант бўлишига қарамай, унинг пулли версиясини сотиб олиш сизнинг компютерингиз хавфсизлигини янада яхшироқ таъминлайди.

«Zemana AntiMalwar»

«Zemana AntiMalwar» браузер «ўғирлари» ҳамда «Adware» типидаги ўчириб бўлмас дастурларга қарши курашади. Бундан ташқари ушбу Земана таъмагир дастурлардан ҳақиқатда ҳимоя қилади. 11 кун давомида ундан бепул фойдаланиш мумкин, шундан кейингина дастур учун йилига 11 доллардан тўлашга тўғри келади.

«HitmanPro»Ушбу дастур ҳам «Zemana AntiMalwar» каби комплекс ҳимояни тақдим этади. У барча турдаги рекламаларни блоклаш билан бирга, фойдаланувчиларни «фишинг» ҳужумлар ва веб-камера орқали кузатувлардан ҳимоя этади. Шунингдек, уни алоҳида ўрнатиш ҳам талаб этилмайди.

«HitmanPro»дан 30 кун давомида бепул фойдаланиш мумкин, шундан сўнг йилига 25 доллардан тўлашга тўғри келади.

«Bitdefender Adware Removal Tool»

«Bitdefender» компанияси томонидан тақдим этилган ушбу дастур — юқоридаги рўйхатда Маc компютерлари учун мўлжалланган ягона дастур ҳисобланади. «Bitdefender Adware Removal Tool» каби «macOS» браузерларида рекламаларнинг чиқиб қолишини таъминлайдиган машҳур асфгадж дастурларга қарши курашади. Унинг «Mac» версия бепул, бироқ «Windows» фойдаланувчилари 10 доллар тўлаши керак.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг