Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конгода Эбола вируси яна авж олди

Конгода Эбола вируси яна авж олди

Фото: «korrespondent.net»

Конгонинг шарқий қисмида Эбола вирусининг яна қайта авж олиши сабабли 20 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда. Навбатдаги эпидемия вируснинг мамлакат шимолий ғарбида тарқалиши тўхтагандан сўнг бошланган.

«Шимолий Кивунинг шарқий провинцияси геморрагик ҳолатдаги 26 та ҳуруж ҳолати ҳақда хабар берди. Улардан 20 тасида ўлим қайд этилган», - дея хабар қилган Соғлиқни сақлаш вазири Оля Илунга Каленга.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда масофаси 2500 км бўлган икки ҳудуддаги эпидемиянинг бир-бирига боғлиқлиги аниқланмаган.

Бундан аввалги касаллик ҳуружи 33 кишининг ўлимига сабаб бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг