Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кореядан келган  ўзбекистонлик талабада юқори тана ҳарорати аниқланди

Кореядан келган  ўзбекистонлик талабада юқори тана ҳарорати аниқланди

Фото: «Yandex»

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган расмий маълумотларга кўра, 2020 йил 7 март соат 09:00 ҳолатига дунёнинг 101 та давлатида жами 102 180 нафар беморларда «COVID-19» коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 57 389 нафари соғайган, 3491 нафари вафот этган. Хитой Халқ Республикасидан ташқари «COVID-19» коронавирус инфекцияси дунёнинг 100 давлатида 21 529 та ҳолатда қайд этилган. Касалликнинг (бир суткада) ўсиши: Хитойда 141 нафар (0,19%), бошқа давлатларда 5 058 нафар (23,4%).

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 7 март соат 09:00 ҳолатига
«COVID-19» коронавирус инфекцияси қайд этилмади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 январидан 6 мартигача бўлган даврда Хитой Халқ Республикаси ва 29 февраль кунидан эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан Ўзбекистонга келган фуқаролар жами – 6 311 нафар (1132 нафари Хитой ва Корея фуқаролари), уларнинг 1 410 нафарининг саломатлиги устидан тиббий кузатув давом этмоқда.

Санитария карантин пунктларидан 6 март куни Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий давлатлардан 25 та рейсда 4 113 нафар, темир йўллар орқали 5 та поездда жами 609 нафар шахслар, давлат чегара божхона постлари орқали 1 882 та автотранспортларнинг эгалари ва 37 730 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилган. Улардан охирги 15 кун ичида коронавирус тарқалган давлатларда бўлган шахслар 303 нафар, улар орасида 1 нафар Кореядан келган  ўзбекистонлик талабада тана ҳарорати меъёрдан юқори бўлган йўловчи аниқланган. Бемор Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилган, лаборатория усулида текширилганда унда коронавирус инфекцияси аниқланмади.

Шу билан биргаликда Жидда шаҳридан HY3612 рейси билан эрталаб соат
6:30 да 244 нафар Умра зиёратчилари Тошкентга учиб келишди, улар 2 маротаба термометрия ва инфекционист кўригидан ўтказилди, рўйхати тузилиб маъмурий ҳудудларга тиббий кўрикни давом эттириш учун юборилди ва назоратга олинди.

Мамлакатимиз аҳолиси орасида коронавирус инфексияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол тўғилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг