Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Корейслар японларнинг аждоди эканлиги аниқланди

Корейслар японларнинг аждоди эканлиги аниқланди

Фото: Culture Whiz

Олимлар япон халқининг шаклланишида Корея яриморолидан кўчиб келганларнинг генлари катта рол ўйнаганини аниқлашди. Бу ҳақда Human Genetics журнали ёзди.

Япон олимлари генетик-популяция тадқиқоти натижасида шундай хулосага келишди.

«Келиб чиқиши Шарқий Осиё ва шимоли-шарқий Сибирга бориб тақалувчи Корея аҳолиси Яёи ва Кофун даврлари оралиғида (Яёи даври — тахминан 3 минг йил аввал, Кофун даври — тахминан милодий III-VI асрлар) Япон оролларига мунтазам кўчиб ўтган», — дейилади тадқиқотда.

Корея яриморолидан келган кўчманчилар ҳозирги Япония ҳудудида яшаган Дзёмон халқи билан аралашиб кетган. Замонавий японлар ўша аралаш халқнинг авлодлари саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг