Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусга чалинган ҳамширадан солиқ тўловлари асоссиз ушлаб қолинди. Вазиятга прокуратура аралашди

Коронавирусга чалинган ҳамширадан солиқ тўловлари асоссиз ушлаб қолинди. Вазиятга прокуратура аралашди

Фуқаро Р.Мансуровнинг Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида ишловчи Д.Юлдашевага компенсация тўланишида солиқ тўловлари учун 12.000.000 сўм асоссиз ушлаб қолинганлиги юзасидан мурожаати прокуратура бошқармасида ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро Д.Юлдашева Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида ҳамшира сифатида ишлаб, шу шифохонада 2020 йилнинг 8 июлидан бошлаб коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб этилган.

Д.Юлдашева бўлимда ўтган йилнинг 24 июнидан 24 июлига қадар катта ҳамшира лавозимида фаолият олиб борган. Афсуски, 20 июль куни олинган таҳлил натижасига кўра, унда манфий натижа аниқланган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитарияэпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг иловасида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббиёт ходимларига бир марталик тўлов тўланиши кўрсатилган.

1-сонли Республика клиник шифохонаси маъмурияти соғликни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги буйруғини бажариш мақсадида 2020 йил 7 декабрь куни Д.Юлдашевага бир марталик тўловлар бўйича 125 000 000 сўм маблағ ажратилиши сўралган.

Шу боис унинг шахсий ҳисоб рақам карточкасига 2020 йил 31 декабрда 88.000.000 сўм пул ўтказилган. Қолган 25.000.000 сўм ягона ижтимоий тўловга, 11 900 000 сўми эса жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига ва 100 000 сўм жамғариб бориладиган пенсия бадалига ўтказилган.

Ўрганиш жараёнида, қонунбузилиш ҳолатига чек қўйилиб, Д.Юлдашевага тўланмай қолган 12.000.000 сўм компенсация тўлаб берилиши таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг