Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусни аниқлаш бўйича тест топшириш имкони яратилди

Коронавирусни аниқлаш бўйича тест топшириш имкони яратилди

Коронавирус (COVID-19) тўғрисида хабардор қилиш ва тарқалишининг олдини олиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш учун ташкил қилинган расмий — http://coronavirus.uz/uz веб-сайт орқали коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тестни топшириш имкони яратилди.

Коронавирусни аниқлаш бўйича дастлабки тест саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вирусолог олимлар билан келишилган ҳолда тузилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу сайт Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, UZINFOCOM Ягона интегратори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг