Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ковид марказларида жой қолмаяпти» — Ортиқхўжаев (видео)

«Ковид марказларида жой қолмаяпти» — Ортиқхўжаев (видео)

Видеодан кадрлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Чилонзор туманида жойлашган «Атлас» савдо марказидаги ковид марказига боргани ҳақида видео эълон қилди.

Видеода ковид марказида беморлар кўп экани, янги касаллар кетма-кет олиб келинаётганини кузатиш мумкин. Шаҳар ҳокими беморлардан вакцина олгани ёки йўқлиги ҳақида сўрайди. Уларнинг аксари эмланмаганини билдирган.

«Вакцина олишни тезлатишимиз керак. Беморлар бундай кўпаяверса жой топиб бера олмаймиз. Одамлар ўзини ҳам ўйлаши керак. Вакцина олганлар неча кунда тузаляпти? Реанимацияга тушганлари борми?», деб сўрайди ҳоким шифокорлардан.

Шифокорнинг қайд этилишича, вакцина олиб, коронавирусга чалинганлар 5-6 кунда асоратларсиз тузалишмоқда. Реанимацияга тушганлар йўқ.

«Шунинг учун вакцина олишни кўпайтириш керак. Шифокорлар ҳам чарчади, 24 соатлаб ишлашмоқда. Ҳали олдимизда оғир кунлар турибди. Кундан кунга коронавирусга чалинган беморлар сони ошяпти, вазият ҳам оғирлашиб боряпти», деди Ортиқхўжаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг