Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кучли шамол туфайли пойтахт ва Тошкент вилояти ҳудудларида электр ўчди

Кучли шамол туфайли пойтахт ва Тошкент вилояти ҳудудларида электр ўчди

Бугун, 20 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Айниқса, Тошкент шаҳри ва вилоятида шамолнинг асоратлари дарҳол сезилди.

Ижтимоий тармоқларда дарахтлар шохи синиб тушиши оқибатида зарарланган автоуловлар, замонавий томларнинг шамол таъсирида учиб тушгани ҳақида видео ва фотолар тарқалмоқда.

Пойтахтнинг бир қисмида, хусусан Сергели ва Зангиота туманларига тегишли Ўзгариш ҳудудида электр тармоғида узилиш юзага келган. Маълум қилинишича, куни кеча кузатилган шамол ҳам ушбу ҳудудни бир неча соатга электрсиз қолдирган эди.

Ёзишларича, Олмалиқ шаҳрининг айрим маҳаллалари, Ангрен шаҳрининг катта қисми бутунлай электрсиз қолган.

Оҳангарон шаҳрида шамол таъсирида ҳатто ичимлик суви ҳам ўчган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг