Кундузи чироғини ёқмаган ҳайдовчиларни жаримага тортиш амалиёти бошланди
10 майдан бошлаб барча турдаги транспорт воситалари учун куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиш бўйича жаримага тортиш бошланди. Бу ҳақда «Uz24» нашри хабар берди.
Биринчи бор қоидабузарликка йўл қўйганлик учун – ЭКИҲнинг 1/2 қисми. Такрор содир этиш санкция миқдорига таъсир кўрсатади – ўта «ашаддий» қоидабузарларга ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида жарима солинади ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан ярим йилга маҳрум этилади.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қабул қилинган Ҳукумат қарорига мувофиқ кундуз куни транспорт воситалари чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шартлиги белгиланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter