Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кушон подшолигига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Кушон подшолигига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси.

Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.

«Самарқанд-Внуково» йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси.

Натижада фуқаронинг багаж сумкасидан Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий тангалар, 3 дона тарози калибровкасини ўлчайдиган қадимий металлар ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланди.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг