Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кутилмаган меҳмонлар»нинг тўққиз нафари қўлга олинди

«Кутилмаган меҳмонлар»нинг тўққиз нафари қўлга олинди

Шу йилнинг 4 декабрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманидаги корхоналардан бирининг қоровули В.В. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахслар корхона ҳудудига кириб, уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, «Самсунг» мобиль телефонини тортиб олиб, рангли металлар сақланадиган омборхона қулфини бузиб очиб, металл парчаларини олиб кетаётган вақтларида корхона ишчиси С.Р. келиб қолиши оқибатида жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмай оқ рангли давлат рақамлари бўлмаган «Форд» русумли автомашинада воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Х.А., Н.М., У.Н., А.И., Д.Х.,  А.Х., Н.Н.лар ва Бухоро вилоятида яшовчи Ў.Х., М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг