Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лола Каримова Лос-Анжелесда «The Trevor Project» гала-кечасида қатнашди (фото)

Лола Каримова Лос-Анжелесда «The Trevor Project» гала-кечасида қатнашди (фото)

Фото: Instagram/@lola_tillyaeva

Лола Каримова-Тиллаева турмуш ўртоғи Тимур Тиллаев ҳамроҳлигида «Тревор лойиҳаси» (The Trevor Project) ташкилотининг анъанавий гала-кечасида иштирок этди.

Лола Каримова-Тиллаева ўзининг «Instagram» саҳифасида тадбирдаги иштирокидан фото улашди.

Лос-Анжелесда бўлиб ўтган TrevorLIVE гала-кечасига кўплаб машҳур инсонлар ташриф буюрди.

«Тревор лойиҳаси» нотижорий ташкилот бўлиб, 1998 йили ташкил этилган. Ушбу ташкилот фаолияти ЛГБТ (ноанъанавий жинсий ориентацияга эга) ўсмирлар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларини бартараф этишга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг