Лукашенко «Янги Ўзбекистон» боғига борди (фото)
Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Беларус делегациясида катта таассурот қолдирди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter