Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб имтиҳонлари санаси ва тартиби: вазирлик батафсил изоҳ берди

Мактаб имтиҳонлари санаси ва тартиби: вазирлик батафсил изоҳ берди

Фото:«Podrobno.uz»

Куни кеча ХТВ матбуот хизмати бу йил мактабларда якуний имтиҳонлар ўтказилишини маълум қилганди.

Вазирлик хабарига кўра, имтиҳонлар ўтказилишидан олдин таълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилади, ўқувчилар имтиҳонларга санитар-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб) киритилиб, бинога киришдан аввал тиббий ходимлар томонидан уларнинг тана ҳарорати ўлчаланади ва оралиқ масофани сақлашлари таъминланади.

Агар мактаб карантинга ёпилган бўлса имтиҳон карантин муддати тугаганидан сўнг, имтиҳонлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Имтиҳонлар оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади қуйидаги муддатларда ўтказилади:

- 26 майдан 2 июнга қадар — 5,6,7,8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари;

- 26 майдан 15 июнга қадар — 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари ўтказилади.

Имтиҳон саволлари ва материаллари Халқ таълими вазирлигининг расмий телеграм каналига жойлаштирилган. 

Имтиҳондан ўта олмаган ўқувчиларга амалдаги Низомга кўра, имтиҳондан икки ҳафта ўтгач қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг