Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Малика»даги пичоқбозлик: қочиб кетган гумондор ушланди

«Малика»даги пичоқбозлик: қочиб кетган гумондор ушланди

Фото: «Uznews.uz»

Кеча, 8 июль куни соат тахминан 17.30 да Шайхонтоҳур тумани «Малика» савдо мажмуаси ҳудудида сотувчи Н.А. (1988 йилда туғилган) ҳамда харидор А.Ш. (1989 йилда таваллуд топган) ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Натижада муқаддам судланган А.Ш. сотувчининг кўкрак қисмига тан жароҳати етказган ва ўзининг «Нексия» автомашинасида воқеа жойидан қочиб кетган. Жароҳат олган сотувчига Юнусобод туманидаги 7-шаҳар клиник шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тезкор-суриштирув ишлари натижасида гумонланувчининг шахси ва бошқарувида бўлган автомобиль давлат рақами аниқланди. Ҳозирда гумондор қўлга олинган.

Айбланувчининг сўзларига кўра, ўзаро жанжал сотувчи ва унинг опаси ўртасида келиб чиққан. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг