Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Саёҳат одоби» тавсиявий қўлланмаси ишлаб чиқилди

«Саёҳат одоби» тавсиявий қўлланмаси ишлаб чиқилди

Фото: Global Look Press

Маданий мерос обектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ходимлари томонидан «Саёҳат одоби» тавсиявий қўлланмаси ишлаб чиқилди. 

Мазкур тавсиявий қўлланма саёҳат одобининг мазмун-моҳияти, маданий-марифий обектларга ташриф буюрувчилар учун одоб-ахлоқ қоидалари, экскурсия мобайнида сайёҳлар учун одоб-ахлоқ бўйича йўриқнома, табиий ҳудудларга ташриф буюрувчиларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, меҳмонхона ва музейда этикет қоидалари, саёҳатчилар учун тавсиялар ва маслаҳатлар кабиларни ўз ичига олади. 

Ушбу қўлланма барча олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда техникумларда таълим олаётган талабалар ва соҳа мутахассислари, сайёҳлар, зиёратчилар учун қўшимча зарурий ва фойдали ахборот манбаи сифатида хизмат қилади.  

Умуман олганда, ушбу нашр туризм соҳасида бўлажак кадрларни тайёрлаш сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг