Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Омадсиз старт: «Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикни истеъфога чиқарди

Омадсиз старт: «Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикни истеъфога чиқарди

Фото: ТАСС/IMAGO/News Images/Alfie Cosgrove

«Манчестер Юнайтед» бош мураббий Майкл Кэррикнинг кетишини эълон қилди.

Клуб раҳбарияти жорий мавсумнинг ёмон стартидан сўнг мураббийни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Янги мураббий излаш аллақачон бошланган ва у тез орада тайинланиши кутилмоқда.

Керрик жамоани шу йилнинг январь ойида қабул қилиб олганди. Унинг раҳбарлигида «Юнайтед» ўтган мавсумдаги Премьер-лига мавсумининг қолган 17 ўйинидан 12 тасида ғалаба қозонди ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллади.

У 2022 йилдан 2025 йилгача «Мидлсбро»ни бошқарган.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирда Премьер-лига жадвалида ўнта ўйиндан сўнг саккиз очко билан 18-ўринда бормоқда. Уларнинг кейинги лига ўйини 22 ноябрь куни сафарда «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг