Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марғилон шаҳридаги 15-сонли мактабда нима бўлди? ИИБ изоҳ берди

Марғилон шаҳридаги 15-сонли мактабда нима бўлди? ИИБ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги 15-сонли мактабда, ўқитувчилар бир-бири билан тортишгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасида Фарғона вилояти ИИБ матбуот бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 декабрь куни 15-мактабнинг 7-синф ўқувчиси М.О. дарс пайтида ташқарига чиқиб келиш учун ўқитувчиси Р.Т. дан рухсат сўраган лекин ўқитувчи жавоб бермаган бўлсада, рухсатсиз ташқарига чиқиб кетаётган вақтида, ўқитувчи Р.Т.нинг «қуш уясида кўрганини қилади» деган гапини эшитиб, яқинлари Р.У. ҳамда У.Р.ларни чақириб келган. Натижасида мактаб ўқитувчилари билан синф  хонасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Жанжал давомида ўқитувчилар Р.Т. ва   М.У. лар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг