Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Узр сўраган ўқитувчилар воқеаси ортидан ҳоким ўринбосари ишдан ҳайдалди

Узр сўраган ўқитувчилар воқеаси ортидан ҳоким ўринбосари ишдан ҳайдалди

Фото:«Дарё»

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ўтказган мажлисда Марҳамат туманидаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов ишдан олинди.

Марҳамат тумани ҳокими Бобур Юлдашевга эса ҳайфсан берилган. Ушбу ҳоким ҳодиса суратлари тарқалгач ўқитувчилардан узр сўраб чиққанди. 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Марҳаматдаги ўқитувчиларнинг узр сўрагани сурати тарқалганди. 

Мазкур воқеа жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди, Халқ таълими вазири ташаббускорлар жазоланишини айтганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг