Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк банкоматдаги хатоликлар бўйича янги талабларни жорий қилди

Марказий банк банкоматдаги хатоликлар бўйича янги талабларни жорий қилди

Марказий банк банкоматлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига янги кўрсатмалар берди.

Ҳужжатда қайд этилишича, банк картасидан пул ечилиб, аммо нақд пул берилмаслиги, маблағнинг кеч қайтарилиши ёки ортиқча комиссия ундирилиши каби ҳолатлар истеъмолчилар манфаатига бевосита таъсир қилаётган жиддий муаммо сифатида баҳоланмоқда.

Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларидан – банкоматлардаги техник носозликларни тезкор бартараф этиш, мижоз мурожаатларини чўзмасдан кўриб чиқиш, пул ечилган, аммо берилмаган ҳолатларда маблағни тез қайтариш, комиссиялар ҳақида олдиндан аниқ маълумот бериш ҳамда банкоматлар техник ҳолатини доимий назорат қилиш бўйича чораларни кучайтиришни талаб қилди.

Шунингдек, мижозлар мурожаат қилганида уларни турли идоралар ўртасида сарсон қилмаслик, муаммони ички маълумотлар асосида ҳал қилиш ва банк офисига қайта-қайта чақирмаслик лозимлиги таъкидланган.

Марказий банк банклар ва тўлов тизимлари операторларини истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ҳамда банкоматлар хизмат сифатини ошириш бўйича тезкор чоралар кўришга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг